САМ АНТEП ГИЛАМ ҚК МЧЖ (САГ) компанияси ва Тошкент молия институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

САМ АНТEП ГИЛАМ ҚК МЧЖ (САГ) компанияси ва Тошкент молия институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 3 август куни Юртимиздаги етакчи компаниялардан бири САМ АНТ ГИЛАМ ҚК МЧЖ (САГ) компанияси ва Тошкент молия институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.



Мазкур тадбирда институт Ректори Т.Тешабаев, Ўқув ишлари бўйича проректор С.Меҳмонов, САГ компанияси ҲР департаменти бошлиғи Ш.Асророва, компания юристи Ш.Махаматкуловлар иштирок этдилар.







Мазкур меморандум асосида қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик ишларини амалга оширишга келишиб олинди.

• ТМИ талабалари учун САГ компаниясининг стипендиясини жорий этиш;

• ТМИ битирувчиларини САГ компаниясига ишга жойлаштириш;

• ТМИ талабаларининг компанияда стажировка ўташ дастурларини яратиш;

• Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш;

• САГ компанияси заводларига талабалар экскурсиясини уюштириш;

• САГ компанияси томонидан институт талабалари ўртасида турли танловлар, грантларни жорий этиш;

• ҳар икки томон учун ҳам долзарб бўлган йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларда иштирок этиш учун институтнинг юқори илмий салоҳиятга эга бўлган етакчи ходимларини, институт иқтидорли талабалари ва тадқиқотчиларини жалб қилиш;

19:01 / 2022-08-03
Success helper
Success warning