Шанхай ҳамкорлик ташкилоти “Халқаро ярим марафони” ҳамда “Navro‘z” IV халқаро марафони

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти “Халқаро ярим марафони” ҳамда “Navro‘z” IV халқаро марафони

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workout» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5282-сон қарори ижроси юзасидан 27 март куни пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти “Халқаро ярим марафони” ҳамда “Navro‘z” IV халқаро марафонида “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари жамоавий «EKIDEN-42,195km.» масофа ва якка тартибдаги 42,195 km.ли фаол иштирок этдилар.





Ушбу Ҳалқаро Тошкент марафонида "SHHT оиласи" давлатлари ҳамда Республикамизнинг барча вилоятлардан 2000 дан ортиқ профессионал ва ҳаваскор марафончилар иштироки таъминланди.

Муросасиз кечган Ҳалқаро марафон мусобақада Тошкент молия институти “Moliyachi” жамоаси ўқитувчиси Мухаметов Ахмад, талаба-ёшлардан Эгамбердиев Жалолиддин, Муродов Акбар , Сафаров Шахзод, Кушмуродов Асадбек, Кулдашев Фарид, Файзуллаев Илхом, Махмадалиев Жасурбек «EKIDEN-42,195km» масофада 50 та жамоадан VIII-ўринни, якка тартибдаги 42,195 км.да Ҳакимов Намозали X-o‘rinni ва 10 km.da Бердибеков Бекмурод XI-ўринни, эгаллаб медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

22:50 / 2022-03-31
Success helper
Success warning