Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 116 йиллигига бағишланган “Аждодлар хотираси ёдимизда” деб номлаган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 116 йиллигига бағишланган “Аждодлар хотираси ёдимизда” деб номлаган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Пойтахтимизнинг сўлим “Адиблар хиёбони”да Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида Ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, ёзувчи, драматург, бетакрор сўз устаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 116 йиллигига бағишланган “Аждодлар хотираси ёдимизда” деб номлаган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётининг забардаст вакили, ёзувчи сифатида ўзбек тилини нозик ҳис этувчи ва унинг бой имкониятларидан маҳорат билан фойдаланувчи қаламкаш, том маънода, ўзбек ҳикоянавислигининг отасидир. Адиб асарларида миллатга самимийлик, меҳр, тилга бўлган улкан эътибор, миллий қадриятлар жўш уриб туради.

 

Мазкур тадбирда сўзга чиққанлар атоқли адиб Абдулла Қаҳҳор улкан бадиий мероси, асарларининг нафақат ўша даврдаги, балки бугунги кундаги аҳамияти юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди, ижодкор ҳақидаги хотираларни талаба-ёшлар билан баҳам кўришди.

 

 

 

 

 

 

Абдулла Қаҳҳор асари асосида институт талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши ҳамда “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирди, кўтаринки кайфият бағишлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда иштирок этганлар мазкур маънавий-маърифий кечани юқори кайфиятда, жуда савияли ташкил этилганлигига алоҳида урғу бериб ўтишди.

13:39 / 2023-09-17
Success helper
Success warning