“Адабиёт халқнинг юраги” шиори остида маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор хотирасига бағишланган навбатдаги маънавий-маърифий учрашувлар бўлиб ўтди. Унда институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. У.Нарбаев, институтда ташкил этилган Абдулла Қаҳҳор ижод музейи раҳбари Нуриддин Очилов ва Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультетининг 40 нафар талаба-ёшлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, атоқли адиб, бетакрор сўз устаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди, адабиётга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида талаба-ёшларга қизиқарли маълумотлар беришди.
Молия факультети талаба-ёшлари томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг «Анор» ҳикояси асосида саҳналаштирилган спектакль тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Тадбир давомида институтнинг иқтидорли талабалари ва “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Мазкур тадбир сўнг барча иштирокчилар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижодига бағишлаб ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам иштирок этишди.