«Талаба -ёшлар маънавиятини юксалтиришда адабиёт ва санъатнинг ўрни» мавзусида маданий-мусиқий тадбир
2022 йилнинг 2 декабрь куни ”Президентнинг 5 муҳим ташаббуси“ доирасида «Талаба -ёшлар маънавиятини юксалтиришда адабиёт ва санъатнинг ўрни» мавзусида маданий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод, профессор-ўқитувчилари, хушовоз хонанда Кумуш ҳамда ТМИ-ПДУ қўшма факультети талаба-ёшлари иштирок этишди.
Кутилганидек, тадбир ижодий фикрлар ҳамда бадиий чиқишлар майдонига айланди. Дарвоқе, бадиий шууримиз, тафаккуримиз бойишида, кўнгил кечинмаларимизни ифодалашимизда санъатнинг ўрни, адабиётнинг ҳиссаси катта. Тадбирда сўзга чиққанлар ҳам талабаларнинг маънавий юксалишида адабиёт ва санъатнинг ўрни нақадар катта ва муҳим эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Тадбир иштирокчилари шоир Бобур Бобомуроднинг шеърлари, куй-қўшиқ, рақслар билан юқори кайфиятда бўлиб ўтганлигини эътироф этишди.