Илмий соҳа вакиллари учун амалий семинар-тренинг ташкил этилди

Илмий соҳа вакиллари учун амалий семинар-тренинг ташкил этилди

2022 йил 7 декабрь куни Тошкент молия институтида «Scopus базасидаги журналлар ва уларда мақолалар чоп этиш масалалари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Унда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Х.Исламкулов, «Халқаро молия ва ҳисоб» журналининг таҳририят аъзолари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда мустақил изланувчилар иштирок этишди.

 

Проректор А.Х.Исламкулов мазкур семинар-тренинг институтда илмий фаолият билан шуғулланаётган тадқиқотчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилаётганлигини ва бу каби саъй-ҳаракатлар режа асосида доимий ўтказилишини таъкидлаб ўтди.

 

 

Шундан сўнг, PhD, доцент в.б. А.Жумаев томонидан «Мақолалар ёзишда APA стилининг хусусиятлари ва уни қўллаш масалалари», журнал бош муҳаррири PhD, доцент в.б. Ш.Халилов томонидан «Сохта ва клонлаштирилган журналларни аниқлаш» мавзуларида мастер-класслар ўтиб берилди.

 

 

Семинар иштирокчилари Scopus базасидаги журналларга оид қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди ҳамда мазкур семинар-тренинг илмий соҳа вакиллари учун фойдали маълумотларга ва амалий кўрсатмаларга бой бўлганлигини таъкидлашди.

21:00 / 2022-12-07
Success helper
Success warning