Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлида
Тошкент молия институти ректорининг 2023 йил 27 октябрдаги 72-сонли буйруғига асосан профессор-ўқитувчилардан иборат Ишчи гуруҳ институтнинг Андижон факультетида илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган “Илмий ишлар натижаларини тижоратлаштириш ҳолати ва устувор вазифалар” мавзусида Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Мавланов иштирокида семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар давомида Тошкент молия институтида илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ҳолати ва бу борадаги устувор вазифалар тўғрисида тақдимот ўтказилиб, мазкур йўналишда Андижон факультети мисолида илмий-инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, илмий грантлар ва стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятлари батафсил муҳокама этилди.
Қизғин муҳокамаларга бой бўлган мазкур семинар якунида Тошкент молия институтининг Андижон факультетида фаолият олиб бораётган “Ижтимоий-гуманитар фанлар” ва “Мутахассислик фанлари” кафедраларининг илмий-инновацион ишланмаларини тижоратлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар шакллантирилди.