Олтинкўл иқтисодиёт техникумига амалий ташриф
Бугун, 24 июнь куни Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев ҳамда Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Ш.Синдаров институт ҳузуридаги техникумлар фаолиятини, шарт-шароитларини ўрганиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Амалий ташриф давомида ректор T.Teshabayev Андижон вилоят ҳокими Ш.К.Абдурҳамонов билан учрашиб, келгусида техникум фаолиятини янада кенгайтириш, такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр мулоҳазалар алмашилди, истиқболдаги ишлар бўйича ташаббуслар илгари сурилди.
Ташриф давомида ректор Т.Тешабаев вилоятда жойлашган Олтинкўл иқтисодиёт техникуми фаолияти, таълим жараёни, моддий-техник базаси, техникум ахборот ресурс марказини кўздан кечирди.
Шунингдек, ректор техникумда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар билан учрашиб, улар билан фикр алмашди.
Таъкидлаш жоизки, техникумда бугунги кунда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг қўшимча илм олишлари учун турли ўқув курслари ташкил этилди. Ана шундай ўқув курсларидан бири инглиз тили тўгарагидир.
Мулоқот чоғида ёшлар яратилган бу каби имкониятдан мамнун эканликларини айтиш билан бирга, таътил пайтлар улар вақтларининг кўп қисмини беҳуда ўтказишларини, энди эса яратилган имкониятдан унимли фойдаланиб, нафақат билим, балки атроф ҳудудлардан келаётган ёш-тенгқурларидан янги дўстлар орттираётганликларини мамнуният билан сўзлаб беришди.