Маҳорат дарси ташкил этилди
Талабалар таътили вақтида институт профессор-ўқитувчиларининг дарс бериш маҳоратини ошириш мақсадида 2022 йил 5 январ куни кафедраларнинг илмий-инновацион ишларига маъсул профессор-ўқитувчилари ва кафедра мудирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Психологик таъминлаш бўлими катта прокурори, адлия маслаҳатчиси, психология фанлари номзоди, доцент Махмудов Иброҳим Исмоилович томонидан ноанъанавий тарзда семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур маҳорат дарси институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Исламкулов Алимназар Худжамуратович томонидан очиб берилди.
Семинар-тренинг бугунги замонавий дарс ўтиш методларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилди ҳамда қизғин савол-жавоблар асосида юқори савияда бўлиб ўтди.