“Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” доирасида мастер-класс дарслари ташкил этилди

“Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” доирасида мастер-класс дарслари ташкил этилди

2022 йил 27 декабрь куни Банк иши факультетида факультет тасарруфидаги мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчиларнинг амалий билимларини янада ошириш мақсадида Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси доирасида мастер-класс дарслари ташкил этилди.

 

Мастер-класс дарслари «Туронбанк» АТБ Риск департаменти директори Ишниязов Отабек Баходирович ва Молия бозоридаги операциялар департаменти директори Қутбиддинов Исомиддин Зохриддин ўғли томонидан олиб борилди.

 

 

 

 

Мастер-класс дарслари профессор-ўқитувчиларнинг қизиқтирган саволари доирасида мазмунли ва қизиқарли бўлди.

21:24 / 2022-12-28
Success helper
Success warning