Тошкент молия институти Миллий рейтингда юқори ўринни эгаллади!

Тошкент молия институти Миллий рейтингда юқори ўринни эгаллади!

Бугун, 4 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилди.
 

Қувонарлиси, Тошкент молия институти мазкур миллий рейтингда 5 ўринни эгаллади!
 

Шунингдек, миллий рейтинг натижалари олий таълим муассасалари соҳавий мансублигидан келиб чиққан ҳолда тайёрланди. Институтимиз Ижтимоий-гуманитар соҳа йўналишида мамлакатимиздаги 29 та олий таълим муассасалари орасида 3-ўринни эгаллади.

Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти рейтингида эса Тошкент молия институти 1-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Таълим инспекцияси томонидан 2020 йил якунлари бўйича тайёрланган миллий рейтинг доирасида битирувчилари мавжуд 62 та (27 та филиаллари билан жами 89 та) олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигига 4 та йўналишда 20 та индикаторлар асосида баҳо берилган:

➖ илмий-тадқиқот фаолияти ва таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси;

➖ ўқув-методик ишлар фаолияти ва ўқитиш сифати;

➖ талабалар билими ва битирувчилар сифати;

➖ спортни ривожлантириш.

ТМИ матбуот хизмати

20:42 / 2021-11-04
Success helper
Success warning