Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашиш мавзусидаги профилактик тадбир
Жорий йилнинг 29 апрель куни институт талаба ёшлари ва профессор- ўқитувчилари орасида ижтимоий-маънавий муҳитини янада соғломлаштириш, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашиш» мавзусидаги профилактик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлими ҳодимлари подполковник С.А.Рўзиев, подполковник З.А.Абдураҳмонов, Жиноят қидирув бўлими бошлиғи подполковник Р.Қурбонов ва Республика ОИТСга қарши кураш бўлими мудири А.Қ.Баҳромов, институт раҳбар ҳодимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.
Тадбирда одам савдоси муаммосининг долзарблиги мамлакатимизда ушбу жиноятга қарши курашиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ўз ҳуқуқини яхши билмаслик, катта даромад илинжида хориждан иш излаш ва охир-оқибат турли алдовларга ишониб қолиш фуқароларни одам савдоси жабрланувчисига айланиб қолаётганлиги мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди. Маъруза давомида ОИТС инфекцияси ва унинг юқиш йўллари, ОИТС тарқалишига қарши юртимизда олиб борилаётган профилактик тадбирлар хусусида ҳам мутахассислар гапириб ўтди. Ҳар қандай юқумли ва бошқа касалликларни олдини олиш учун тиббий маданиятни юксалтириш муҳимлигини, саломатлигимиз ўз қўлимизда эканлигини таъкидланди.
Тадбир давомида институт талаба-ёшлари мутахассислар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.