21-октабрь–Ўзбек тили байрами куни!

21-октабрь–Ўзбек тили байрами куни!

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

 

1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига — Давлат тили мақоми берилди.

 

 «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида» 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21-октабр санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

 

Шу муносабат билан Тошкент молия институти қўшма факультетининг профессор-ўқитувчилари, 4–босқич талабалари иштирокида пойтахтимизнинг сўлим маскани – Адиблар хиёбонида байрамона тадбир ташкил этилди. 

 

 

Мазкур адабий кеча аввалида туркий адабиёт дунёсида ўзининг битмас-тугамас бадиий мероси билан катта из қолдирган, том маънода ўзбек тили шаклланишида улкан ҳиссасини қўшган буюк мутафаккир, давлат арбоби, шоир, туркий тилдаги илк “Хамса” муаллифи Мир Алишер Навоийнинг хотираси ёд этилди.

 

 

Тадбир давомида ўзбек тилининг тарихи, унинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди, қизиқарли фактлар берилди.

19:35 / 2022-10-21
Success helper
Success warning