Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида Тошкент молия институти томонидан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

 

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Л.Мингишов, институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор К.Каримова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Нарбаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, институт илмий-абадий маслаҳатчиси, шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Зикрилла Неъмат, институтда ташкил этилган Абдулла Қаҳҳор ижод музейи раҳбари Нуриддин Очилов ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

 

 

 

 

Тадбирда ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, она тилига эътиборни, меҳр-муҳаббатни кучайтириш, тилимизни мукаммал билишга, миллий ўзликни англашга, қадриятларни эъзозлашга ўргатиш, она тили миллат маънавиятининг кўзгуси эканлиги эътироф этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир давомида институтнинг иқтидорли талабалари томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг «Анор» ҳикояси асосида саҳналаштирилган спектакль тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг «Молиячи гулшани» ашула ва рақс ансамбли томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Адиблар хиёбонида ташкил этилган мазкур маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

 

19:04 / 2022-10-21
Success helper
Success warning