"Ўзбек тили- қалбим таржимони" номли иншолар кўрик-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19-сентябрь куни Тошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети "Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси томонидан иқтидорли талабалар ўртасида "Ўзбек тили- қалбим таржимони" номли иншолар кўрик-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловда институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди. Энг яхши деб топилган иншолар кейинги босқичга тавсия этилди.