АТ Алоқабанк трансформация жараёнларининг устувор йўналишлари” мавзусида илмий ўқув семинар
Ўзбекистонда амалда Тошкент молия институтининг «Банк иши» факультети томонидан 2022 йил 21 январь куни «Банк иши» ва «Банк ҳисоби ва аудит» кафедралари профессор-ўқитувчилари учун «АТ Алоқабанк трансформация жараёнларининг устувор йўналишлари» мавзусида илмий ўқув семинар ташкил этилди.
«Банк ҳисоби ва аудит» кафедраси мудири З.Умаров таклиф этилган меҳмон Қуллиев Исмат Янгимуродовични таништирди.
Сўнгра АТ Алоқабанк «Активлар ва пассивларни бошқариш» маркази директори Қуллиев Исмат Янгимуродович сўзга чиқди. Қуллиев банкда трансформация жараёни асосий йўналишлари, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда 2022 йилда амалга ошириладиган трансформация жараёнлари ҳақида жуда қизиқарли маълумотларни тақдим этди.
Тақдимотдан сўнг маърузачига кўплаб саволлар берилди ва саволларга атрофлича жавоблар олинди.