Институт талабалари бандлиги таъминлаш бўйича устувор вазифалар ижроси юзасидан иш берувчилар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

Институт талабалари бандлиги таъминлаш бўйича устувор вазифалар ижроси юзасидан иш берувчилар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда Олий таълим муассасаларини талабаларининг бандлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор берилмоқда. Хусусан, Тошкент молия институти томонидан ҳам институт талабаларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 

Жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарияти ҳамда Тошкент молия институти талабалари иштирокида ташкил этилган “Очиқ мулоқот” да ана шу ҳақида сўз борди.

Айтиш мумкинки, мазкур тадбир Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг амалий ижроси бўлди.

Очиқ мулоқотда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, институтнинг Ўқув ишлари бўйича проректори Султонали Меҳмонов, Макроиқтисодий сиёсат, таҳлил ва прогнозлаш департаменти директори Абдумалик Жалилов, Вазирликнинг кадрлар бўлими бошлиғи Гулнара Мелибоева ва вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш бўйича масъул ходимлари, институт профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди. 






Мутахассислар томонидан бугунги кунда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида талабаларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шароитлар, талабаларни 3-курсдан бошлаб ишга қабул қилиш тартиблари, вазирликнинг грантлари (стипендиялари) жорий қилиниши тўғрисида талабаларга маълумотлар беришди. 





Шу билан бирга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида меҳнат фаолиятини олиб бориш хусусиятлари, жумладан, ишга кириш ва меҳнат фаолиятини олиб боришга қўйилган талаблар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.



Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишга муваффақ бўлдилар.

21:30 / 2022-05-11
Success helper
Success warning