Тошкент молия институти талаба-ёшлари ўртасида “Талабалар лигаси” спорт мусобақалари старт олди
Тошкент молия институтида ёшларни соғлом турмуш тарзини таъминлаш, талаба-ёшларни спортга кенг жалб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Талабалар лигаси” спорт мусобақалари старт олди.
Бугун, 13-сентябрь куни мусобақаларнинг факультет босқичи “Иқтисодиёт” факультет талаба-ёшлари ўртасида ВОЛЕЙБОЛ спорт тури бўйича бошланди.
Мусобақада факультетнинг 60 дан ортиқ талаба-ёшлари фаол иштирок этмоқда. Мусобақа “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедрасининг малакали мураббийлар томонидан олиб борилмоқда.