ТМИ талабаларининг институт ҳаёти билан танишув жараёнлари

ТМИ талабаларининг институт ҳаёти билан танишув жараёнлари

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 сентябридан 2021/2022-ўқув йилидан талабаликка тавсия этилган биринчи босқич талабалари учун таништирув ҳафталиги бошланган эди. 


Жумладан, Тошкент молия институтида ҳам бундай таништирув амалиётлари ҳар бир факультет кесимида амалга оширилди.     


Талабаларга таништирув ҳафталигида кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари, институт ҳаётига тегишли бўлган барча тартиб-низомлари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилдилар.

 

8 сентябрь куни Тошкент молия институти «Буджет ҳисоби ва ғазначилик» факультетининг  биринчи босқич талабаларига «Биринчи курс мактаби» дастури доирасида факультет декани Р.Саидов, декан ўринбосари Б.Избосаров ҳамда факультетнинг фаол талабалари иштирокида институт билан таништирув тадбирлари уюштирилди. 


Мазкур таништирув тадбирлари давомида талабалар «Дигитал финанcэ инкубация ва акселерация маркази», «Ҳаракатлар стратегияси» хонаси, институт ахборот-ресусрс маркази (АРМ) ҳамда унинг таркибидаги кутубхона, халқаро кутубхона, ўқув заллари, кафедралар, бўлимлар ҳамда спорт мажмуаси билан танишишди. Институтдаги юқори малакали мутахассислар томонидан мазкур бўлимлар, хоналар бўйича талабаларга бошланғич маълумотлар берилди.

 

 

 

 

 

БУХГАЛТEРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ ФАКУЛЬТEТИДА ТАНИШТИРУВ ТАДБИРЛАРИ

«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»  факультетининг 2021-2022 ўқув йилида биринчи курсга қабул қилинган талабаларга институтда замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун яратилган шарт-шароитлар билан таништириш, уларни ўз касбига ҳурмат ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда бўлажак касби тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида факультетнинг «Биринчи курс мактаби дастури», шунингдек, биринчи босқич талабалари билан ишлаш режаси тайёрланган.

Факультетнинг мазкур режа ва дастурига мувофиқ, 2021 йил 8 сентябрь куни «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультетида биринчи курс талабалари иштирокида таништирув тадбирлари ўтказилди.
 

 

 

 

ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТEТИДА БИРИНЧИ КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ТАНИШТИРУВ ТАДБИРЛАРИ

Таништирув Иқтисодиёт факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Зокир Хонқулович Бозоров томонидан олиб борилди. Талабалар институт ҳудудидаги бинолар ва у ерда жойлашган ахборот ресурс марказлари, хорижий кутубхона, Халқаро ҳамкорлик бўлими, маърузалар зали, ўқув заллари, кафедралар ҳамда Олий ўқув юртлараро спорт мажмуаси билан танишдилар.

 

 

 

 

 

 «Банк иши» факультетида “Таништирув ҳафталиги (Ориентатион wеек)« тадбири 

8 сентябрь куни Тошкент молия институти «Банк иши» факультетида «Биринчи курс мактаби» дастури доирасида факультет декани Уйғун Ортиқов, декан ўринбосари Саитмурод Джуманов, факультет ёшлар билан ишлаш етакчиси 3-курс талабаси Аброржон Иброҳимов ҳамда факультет фаол талабалари (юқори босқич) 1-босқичга талабаликка тавсия этилган талабаларни институт фаолияти, яратилган шароитлар, таълим тизими, институт раҳбарияти ва таркибий бўлинмалар жойлашган хоналар билан таништирдилар.

Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари, имтиёзлар, яратилган шарт-шароитлар ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилди.

 

 

»МОЛИЯ" ФАКУЛЬТEТИДА ТАНИШТИРУВ ТАДБИРЛАРИ

«Молия» факультети 1-курс талабаларига «Ориентатион wэек» доирасида 2021-2022 ўқув йилида қабул қилинган талабаларга замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун институтда яратилган шарт-шароитлар билан таништириш, уларни ўз касбига ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда бўлажак мутахассислиги тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида 2021 йил 9 сентябрь куни биринчи курс талабалари иштирокида таништирув тадбирлари ўтказилди.

 

Таништирув Молия факультети раҳбарияти томонидан олиб борилди. Талабалар институт ахборот ресурс марказлари, хорижий кутубхона, Халқаро ҳамкорлик бўлими, акселерация ва инкубация маркази, институт маърузалар заллари, ўқув заллари, кафедралар ҳамда Олий ўқув юртлар аро спорт мажмуаси билан танишдилар.

 

«Солиқлар ва суғурта» факультетининг  биринчи босқич талабаларига «Биринчи курс мактаби» дастури доирасида таништирув тадбирлари

8 сентябрь куни Тошкент молия институти «Солиқлар ва суғурта» факультетининг  биринчи босқич талабаларига «Биринчи курс мактаби» дастури доирасида факультетнинг фаол талабалари иштирокида институт билан таништирув тадбирлари уюштирилди. 

Мазкур таништирув тадбирлари давомида талабалар «Дигитал финанcэ инкубация ва акселерация маркази», «Ҳаракатлар стратегияси» хонаси, институт ахборот-ресусрс маркази (АРМ) ҳамда унинг таркибидаги кутубхона, халқаро кутубхона, ўқув заллари, кафедралар, бўлимлар ҳамда спорт мажмуаси билан танишишди. Институтдаги юқори малакали мутахассислар томонидан мазкур бўлимлар, хоналар бўйича талабаларга бошланғич маълумотлар берилди.

 

 

 

ТМИ матбуот хизмати

12:36 / 2021-09-15
Success helper
Success warning