Талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди


2024 йилнинг 22 январь куни Тошкент молия институтида “Талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш" бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди.






Мазкур тадбирда институт ректори Т.Тешабаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори К.Каримова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Муродов, Тошкент шаҳар ИИББ ХПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Д.Ахмедов, Тошкент шаҳар ИИББ ХПБ катта инспектори лейтенант К.Нишонов, Юнусобод туман ИИОФМБ 5-сон ИИБ бошлиғи подполковник Х.Суинбаев, институт профилактика инспекторлари, барча факультет деканлари ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, барча факультет тюторлар ва талаба-ёшлари иштирок этишди.












 

Тарғибот тадбирида ёшлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларни тизимли ташкил этиш, турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб асраш, ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлашга қаратилган муҳим вазифалар тўғрисида маърузачилар томонидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.








Тадбир давомида талабаларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

 

17:54 / 2024-01-22
Success helper
Success warning