«ТEХНОПАРК» МЧЖда КАФEДРАЛАР ФИЛИАЛЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Бугунги кунда Тошкент молия институтида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси узлуксизлигини таъминлаш юзасидан бир қатор самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 16 февраль куни «ТEХНОПАРК» МЧЖда Тошкент молия институти «Менежмент ва маркетинг» ҳамда «Иқтисодиёт» кафедраларининг замонавий тарзда инновацион жиҳозланган филиали очилди.
Очилишнинг тантанали қисмида «ТEХНОПАРК» МЧЖ Бош директори С.Аҳадов, Тошкент молия институти ректори профессор Т.Тешабаев, Компания ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Кафедралар филиалини очишдан мақсад – Корхонанинг талаб ва хусусиятларига мос келадиган кадрларни тайёрлаш, амалиётга йўналтирилган ўқув жараёнини биргаликда ривожлантириш, юқори малакали мутахассислар йўналишларини модернизация ва диверсификация қилиш, таълим, илмий, амалий ва ишлаб чиқариш соҳаларида инновацион фаолиятни биргаликда амалга ошириш, ТМИ ва ТEХНОПАРК ўртасида барқарор ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдир.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда Тошкент молия институтининг 4та кафедраси филиаллари ташклил этилган.
Таъкидлаш керакки, «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» ҳамда Президентимиз раислигида 2021 йил 16 июнь куни бўлиб ўтган Олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган Видеоселектор йиғилишида Иқтисодиёт тармоқларида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада кучайтириш ҳамда амалиёт корхоналарида кафедралар филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш вазифалари белгилаб берилган эди.