ТМИ профессори томонидан АҚШ университетида маҳорат дарслари ўтказилди

ТМИ профессори томонидан АҚШ университетида маҳорат дарслари ўтказилди

Хабар қилганимиздек, Банк иши кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Акром Омонов АҚШнинг Массачусетс штати, Бостон шаҳридаги Суффолк университетида хизмат сафарини ўтамоқда. Хизмат сафари давомида профессор қатор илмий ва амалий вазифалар, хусусан, ушбу университетда маҳорат дарслари ўтиши ҳам режалаштирилган.

 

 

Мазкур режа доирасида А.Омонов 2022 йил 28 ноябрь куни “The Banking System of Uzbekistan and Russian Federation: how banking works in the countries of the Commonwealth of Independent States?” мавзусидаги навбатдаги маҳорат дарсини ўтди. Маҳорат дарсига Суффолк университетининг Sawyer Business School декани, мутахассислик фанлар кафедра мудирлари, мавзуга қизиқиш билдирган профессор-ўқитувчилар ҳамда магистрлар иштирок этди.

 

 

 

Профессор А.Омонов дунё иқтисодиётининг глобаллашуви ва ҳозирги геосиёсий вазият жараёнида Мустақил давлатлар ҳамдўстлик мамлакатларида монетар сиёсат ва банкларнинг олдидаги долзарб масалалар бўйича берган саволларига атрофлича жавоб берди.

 

 

Маъруза ўзаро муҳокама ва мунозара руҳида ташкил этилиб, бу борада Тошкент молия институти ва ва Суффолк университетининг профессорлар ўртасида келгусида ўзаро илмий изланишлар ва мақолалар тайёрлаш ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича фикр юритилди.
19:14 / 2022-12-05
Success helper
Success warning