Вакцина олинг!

Вакцина олинг!

Ҳурматли институт талаба-ёшлари!

 

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши қатъий чораларни давом эттириш, мамлакатимизда Омиcрон штамми аниқланганлиги ва эҳтиёт чоралари кучайтирилиши қайд этилган.

 

Юқоридаги йиғилиш қарорига кўра, мамлакатда амал қилинаётган карантин чекловлари шароитида ўз саломатлигингизни таъминлаш мақсадида жамоат жойларидаги турли тадбирларда иштирок этмаслигингиз сўралади.

 

Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, тўлиқ эмлаш ишларида фаол бўлишингизни эслатиб ўтамиз.

 

Таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чораларини кўришингиз ва 2022 йилнинг 24 январь кунидан вакцина олганлик тўғрисидаги сертификат билан ўқишга келишингиз мақсадга мувофиқ эканлигини эслатиб ўтамиз ва тавсия қиламиз.

 

Ўзингиз ва ўзгалар соғлиги учун бефарқ бўлманг!

 

Тошкент молия институти маъмурияти

17:40 / 2022-01-10
Success helper
Success warning