"Янги Ўзбекистонда – Янги таҳрирдаги конституция” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

"Янги Ўзбекистонда – Янги таҳрирдаги конституция” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 март куни олийгоҳ тюторлари ва талаба-ёшлари учун институтнинг ҳуқуқий соҳада етарли билим ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилари томонидан “Янги Ўзбекистонда – Янги таҳрирдаги конституция” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Мазкур давра суҳбатида “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори N.Oblomurodov сўзга чиқиб, ўз нутқида янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала эканлиги ҳамда адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамлигини айтиб ўтди.

 

Мазкур тадбир талаба-ёшларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ҳис эттириш ҳамда сиёсий саводхонлик даражасини янада оширишга қаратилган.

21:03 / 2023-04-10
Success helper
Success warning