Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Бугунги кунда Тошкент молия институти мамлакатимиздаги энг илғор олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олган. Буни биргина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республикамиздаги давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида институт эгаллаб турган юқори ўринлар орқали ҳам англашимиз мумкин.

 

Албатта, мазкур улкан натижалар замирида институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг, ишчи-ходимларнинг меҳнатлари ётади. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари институтимизда меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларнинг юқори рейтинг кўрсаткичларга эришилишидаги меҳнатларини муносиб тақдирлаш, уларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказишларига шароит яратиш ҳамда шу орқали уларнинг меҳнатга бўлган муносабатларини янада рағбатлантириш мақсадида, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Livingstone” дам олиш масканида 120 нафар педагог-ходим иштирокидаги жамоавий саёҳат ва дам олиш тадбирлари ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таъкидлаш жоизки, жамоавий дам олиш меҳнат жамоалари учун нафақат биргаликда мароқли вақт ўтказиш, балки ходимларни рағбатлантириш ва бирлаштиришнинг самарали воситасидир.

 

 

Педагог ходимлар иштирокидаги дам олиш тадбирлари, турли спорт ўйинлари, тоғ ён-бағирларига саёҳат, куй-қўшиқ ва рақслар билан янада савияли ва унутилмас онларга бой тарзда ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўйлаймизки, бу каби жамоавий тадбирлар институт педагог-ходимларининг янада юқори кайфиятда фаолият юритишлари, олийгоҳ ривожи учун бор куч-ғайратларини аямасдан сафарбар этишлари учун алоҳида руҳ бағишлайди.

14:07 / 2022-11-07
Success helper
Success warning