Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори

Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори

Жорий йилнинг 12 май куни O`zLiDeP Тошкент шаҳар  Кенгаши ва Юнусобод туман Кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент молия институти  мажлислар залида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида  Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлари, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш ҳамда ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкам ватанпарварлик ғоясини шакллантириш, сиёсий фаоллигини ошириш.

 

 

 

Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилинди. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифалардан ҳисобланади. Сўзга чиқган маърузачилар қуйидагиларга алоҳида тўхталиб ўтишди: Жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари!” шиори атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ва тизимли ташкил этиш, ёшларни иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришда кенг шароитлар яратиш, сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш, яхши кадрларни етиштириб чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш.

 

 

 

Янги Ўзбекистон ёшлари ана шундай юксак даражаларга кўтарилиши учун барча имкониятларни ишга соламиз. Ёшлар бизнинг Келажагимиз деб бежиз айтилмаган. Ёшларга эътибор- Келажакка эътибордир. Хозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этмоқчи эканмиз, ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол этиб етишишлари учун харакат қилиняпти. Ёшларни сиёсий, хуқуқий, маънавий, иқтисодий билимларини ошириш мақсадга мувоффиқдир.

 

 

Тадбир савол-жавоблар тарзида қизғин ўтди. Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 20 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

17:01 / 2022-05-12
Success helper
Success warning