Талабаларимиз «Заковат» интеллектуал ўйинининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди

Талабаларимиз «Заковат» интеллектуал ўйинининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди

2022 йил 13-17 декабрь кунлар пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Тошкент шаҳрида жойлашган Олий таълим муассаса талаба-ёшлари  ўртасида «Заковат» ўйинининг ҳудудий босқичи  бўлиб ўтди.

 

«Заковат»  интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичида Тошкент молия институтининг «Молиячи» жамоаси раҳбари, ТМИ «Заковат» интеллектуал  клуб координатори К.Махмудов ва  «Молиячи» жамоа аъзолари: Маликов Достон Рамиз ўғли, Зарифбоев Жавоҳир Холбек ўғли ва Рахмонов Отабек Хайрулла ўғли (Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети талабалари), Яндашова Паризода Аваз қизи ва Қодиралиев Отабек Улуғбек ўғли (Молия факультети талабалари), Насуллаев Алибек Аминжон ўғли ва Анваров Жасурбек Ашурбек ўғиллари (Иқтисодиёт факультети талабалари) муносиб иштирок этиб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

 

 

 

Талабаларимизга Республика босқичида омад ва зафарлар тилаймиз!

 

Маълумот учун: Ушбу «Заковат» ўйинининг ҳудудий босқичида Тошкент шаҳрида жойлашган Олий таълим муассасаларининг 59 та жамоалари иштирок этишди.
19:10 / 2022-12-13
Success helper
Success warning