Бизнинг жамиятда тазйиқ ва зўравонликка ўрин йўқ!

Бизнинг жамиятда тазйиқ ва зўравонликка ўрин йўқ!

Хабарингиз бор, институт Хотин-қизлар Кенгаши томонидан «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида туркум тадбирлар ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

 

Навбатдаги тадбир Солиқлар ва суғурта факультети Хотин-қизлар ташкилоти ташаббуси билан 2022 йил 14 декабрь куни «Бизнинг жамиятда тазйиқ ва зўравонликка ўрин йўқ!» мавзусида ташкил этилди.

 

Унда Тошкент давлат юридик университети «Жиноят-процессуал ҳуқуқи» кафедраси доценти, ю.ф.н. М.Кадирова, Юнусобод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспекторлари, майор Е.Закирова, капитан М.Пирматова, Ҳ.Сотволдиева мамлакатимизда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари ва тегишли қонунларнинг амалдаги ижроси ҳақидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

 

Тадбир меҳмонлари учрашувда иштирок этган институт талабаларининг суҳбат мавзуси доирасидаги ҳуқуқий саводхонлиги ва ижтимоий фаоллиги юқори эканлигини алоҳида таъкидладилар.

10:46 / 2022-12-14
Success helper
Success warning