2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛГАНЛАР ДИҚҚАТИГА

2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛГАНЛАР ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2021 йил 21 январдаги 9-сон баёнига мувофиқ:

 

Коронавирус пандемияси сабабли республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини инобатга олиб, олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ва таҳсил олаётган талабаларнинг тўлов контракт маблағлари миқдори 2020-2021 ўқув йилида ўзгармаслиги (оширилмаслиги) ни маълум қиламиз.

 

Шу билан бирга, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасалари бакалавриатига талабаликка тавсия этилиб, белгиланган тўлов-контракт маблағларини қисман тўлаган, магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тиклаган) ва қайта тиклаган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини камида 50 фоизини ҳамда юқоридаги баён қарори билан тўлов контракт асосида талабаликка тавсия этилгагн абитуриентлар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнги муддати 2021 йилнинг 1 феврали этиб белгиланганлигини ҳамда мазкур муддат бошқа узайтириб берилмаслигини маълум қиламиз.

10:00 / 2021-01-28
Success helper
Success warning