Менинг инновацион ғоям
Менинг инновацион ғоям

Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилар ва докторантлар томонидан 2018 йилда 19 та муаллифлик гувохномаси, 2019 йилда 31 та муаллифлик гувоҳномаси 2020 йил 1 сентябр ҳолатига 21 та муаллифлик гувоҳномаси олишга эришилди.

Тошкент молия институти магистр ва талабалари томонидан 2019 йилда 10 та стартап лойиҳа 2020 йил 1-сентябр ҳолатига 20 та стартап лойиҳалар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

 

КРЕДИТГА ЛАЁҚАТЛИЛИК ТАҲЛИЛИНИНГ СКОРИНГ МОДЕЛИ

Инновацион дастурий маҳсулот хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини кредитга лаёқатлилигини баҳолашга мўлжалланган. Дастур хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини ҳалқаро тажрибани мужассамлаштирган ҳолда 100 дан ортиқ молиявий ва номолиявий кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда инсон омили таъсирисиз ишончли баҳолаб беради.

 

 

 

 

“БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲИСОБ СИЁСАТИ” ЭЛЕКТРОН ДАСТУР

Ушбу электрон дастур бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўғри юритишга мўлжалланган. Мазкур дастур бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини қонуний асосда тўғри ташкил этиш ва юритиш имконини беради. Мазкур электрон дастурдан бюджет ташкилотлари  кенг миқёсда фойдаланишлари мумкин.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини қонуний асосда ташкил этади:

ушбу ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини тўғри ва аниқ юритади;

мазкур ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини тезкор юритиш имконини бериши билан бирга вақтни тежашга ёрдам беради.

 

 

 

 

BusGo - Web-platforma

BusGo -  бу ҳалқаро ва шаҳарлараро маршрутларда станциялар, йўловчилар ва автобус ҳайдовчиларини бирлаштирувчи ягона SaaS (дастур таъминот хизмат сифатида) платформасидир. Мобил иловадан (iOS yoki Android) фойдаланиб, йўловчи чиптани сотиб олиши ва жойни аввалдан банд этиши, автобус йўналиши ва жойлашишини кузатиши, ташриф буюриш ва жўнаш вақтини онлайн билиб олиши мумкин. Бундан ташқари оралиқ станцияларда йўловчилар учун чипталарни сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд. Станциялар учун web-interfeys яратилган бўлиб, унда келган автобуслар ва мавжуд ўриндиқлар сони тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бошқарув панели ёрдамида транспорт компаниялари тўлиқ маълумотларга эга бўладилар (автобусларнинг жойлашуви, мавжуд ўриндиқлар сони, станцияларда йўловчилар сони ва бошқалар), шунингдек визуал равишда тўлиқ таҳлил қилинган маълумотлар ва мониторингини кўришлари мумкин (йўловчилар сонининг ўсиши, ҳар бир йўналишда йўловчи оқими, оммабоп йўналишлар ва бошқалар).

 

 

 

 

 

Success helper
Success warning