ЖАСОРАТ ВА МАТОНАТ КЎРСАТГАНГА ЭЪТИБОР ҲАМДА ЭҲТИРОМ

ЖАСОРАТ ВА МАТОНАТ КЎРСАТГАНГА ЭЪТИБОР ҲАМДА ЭҲТИРОМ

   9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан кексалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ва хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар оилалари холидан ҳабар олиш мақсадида 2019 йилнинг 1 майидан бошлаб институт раҳбар ходимлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти аъзолари ҳамроҳлигида 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши, афғон уруши, 1999 йил 16 феврал воқеалари, 2000 йил Узун ва Сариосиё туманларидаги ҳаракатлар, 2004 йил Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Бухорода амалга оширилган қўпорувчиликлар ва 2005 йил Андижондаги террорчилик ва диний экстремистик ҳаракатларда Ватанимиз сарҳадларининг дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган инсонларнинг порлоқ хотирасини ёд этиб, уларнинг уйларига ташриф буюриб келмоқдалар.  

Жумладан, 2019 йилнинг 4 май куни институтнинг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултети раҳбарияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг факултет бошланғич ташкилоти аъзолари Тошкент шаҳри, 22 Авиашаҳарча, 30 уй, 18 хонадонда яшаган Сурхондарё вилоятининг Узун ва Сариосиё туманларидаги 2000 йилда бўлиб ўтган ҳаракатларда ватанимиз сарҳадларининг ҳимоячиси сифатида мардона қатнашиб, 2005 йилда ярадорлиги сабабли ҳалок бўлган, Заводской Михаил Николаевичнинг хонадонига ташриф буюрдилар. Ташриф жараёнида Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултети ўқув ишлари бўйича декан муовини С.Шеров ва факултет ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини О.Худойбердиев ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи факултет Кенгаши раиси М.Хамракулова ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг факултет гуруҳ етакчилари марҳумнинг уйида унинг турмуш ўртоғи Березовская Наталя ва унинг қизи Анастасия Березовскаялар билан учрашди.

Сўзлари дуога айланган Заводской Михаил Николаевичнинг турмуш ўртоғи Березовская Наталя ўтган машъум кунларни ёдга олди. У бугунги кунларнинг қадрига етиш ҳақида насиҳатлар қилиб, эл-юрт ҳаққига дуолар қилди. Марҳумнинг турмуш ўртоғи Березовская Наталя ва унинг қизи Анастасия Березовскаялар ташриф ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилган ҳолда, уларга мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун фидойилик билан меҳнат қилиши, бунинг учун тинмай ўқиб ўрганиш, изланиш, билим, малака ва тажрибаларини ошириб бориш асосида эл-юртга, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш лозимлиги хусусида маслаҳатлар берди.

Ташриф якунида хонадон эгалари уларга кўрсатилаётган эътибор учун жуда хурсанд эканликларини билдириб, юртимиз осмони доимо мусаффо, уларга ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиз раҳбарлари ва таълим соҳаси вакиллари соғ-омон, ёш авлод баркамол бўлишини Яратгандан сўраб дилдан дуо қилдилар. Ташриф якунида Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултети раҳбарияти ва талаба-ёшлари томонидан Заводской Михаил Николаевичнинг турмуш ўртоғи Березовская Наталя ва унинг қизи Анастасия Березовскаяларга ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида гуллар ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.

 

 

17:47 / 2019-05-17
Success helper
Success warning