Ҳ&Ҳ-Мамасаидовлар ташриф буюрдилар.

Ҳ&Ҳ-Мамасаидовлар ташриф буюрдилар.

   Куни кеча институтимизга юртимиздаги кўзга кўринган ва муваффақиятга эришган тадбиркорлар, Dekos.uz ва Deli.uz компаниялари, шунингдек, "M-faktor" лойиҳаси асосчилари - Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар ташриф буюрдилар.

   Тадбир унда иштирок этган педагоглар ва барча талабаларнинг хотираларида илиқ таассурот қолдирди. Ва яна кўп сонли талабалар шу каби ташаббуслар бардавом бўлишини институт раҳбариятидан сўраб қолдилар.

    “Турган жойингда қолишинг учун тинимсиз югуриш лозим, бирор жойга етиб олиш учун эса, камида икки баробар тезроқ чопиш керак! «Кўзгулар мамлакатига тушиб қолган Алиса» мутлфилмидаги бу иқтибос ҳаётнинг жўшқин суръатидан ортда қолмаслик учун доимо ҳаракатда бўлишингизни, нимагадир эришишингиз учун эса, янада кўпроқ саъй-ҳаракатларни амалга оширишингизни талаб этади”.

Ҳасан Мамасаидов

 

08:42 / 2020-12-23
Success helper
Success warning