“Kafil-Sug‘urta” МЧЖ суғурта компанияси вакиллари “Солиқлар ва суғурта” факультети талабаларига дарс машғулотини олиб бордилар

“Kafil-Sug‘urta” МЧЖ суғурта компанияси вакиллари “Солиқлар ва суғурта” факультети талабаларига дарс машғулотини олиб бордилар

  “Kafil-Sug‘urta” МЧЖ вакиллари томонидан “Солиқлар ва суғурта” факультетида олиб бориладиган дарс машғулотлари жадвалига асосан 2019 йил 24 май куни суғурта компаниясининг “Сифат ва маркетинг” департаменти директори в.в.б. Г.Исмоилова, “Суғурта хизматларини ривожлантириш” департаменти ходими Ў.Шокиров ва юрист маслаҳатчиси К.Тўлаганов томонидан факультетнинг 2-курс СС-20 гуруҳида дарс машғулоти олиб борилди.

   Машғулотда “Kafil-Sug‘urta” МЧЖ суғурта компаниясининг суғурта бозоридаги ўрни, кўрсатилаётган суғурта хизматлари турлари, компания томонидан аҳолига кўрсатилаётган суғурта хизматлари, компаниянинг келажакдаги истиқбол режалари борасида маълумотлар бериб ўтилди.

   Семинар қизиқарли, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар

 

17:58 / 2019-05-30
Success helper
Success warning