ТМИ академик лицейида “Наврўз шодиёналари”

ТМИ академик лицейида “Наврўз шодиёналари”

   Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент молия институти қошидаги академик лицейда “Ҳар кунинг бўлсин Наврўз” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди.

 

   Даставвал лицей ўқувчилари “Билимлар беллашуви” тадбирини ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ҳавола этдилар. Унда ўғил болалар йўл ҳаракати қоидалари доирасида билимларини синовдан ўтказдилар.

 

   Навбатдаги тадбир бевосита кўклам нафаси ва баҳорий кайфият улашувчи “Сумалак сайли” деб ном олди. Бунда турли курс ўқувчилари томонидан безатилган байрам дастурхонлари меҳмонлар томонидан эътироф этилди ва шўх куй-қўшиқлар ҳамда рақслар билан давом этди.

11:08 / 2021-03-31
Success helper
Success warning