Фан олимпиадаси ғолиблари – диплом муборак!

Фан олимпиадаси ғолиблари – диплом муборак!

2019 йил 13-18 май кунлари олий таълим муассасалари талабалари ўртасида умумкасбий ва мутахассислик фанлари бўйича республика фан олимпиадасининг якуний босқичи ўтказилди. Ушбу олимпиадада Тошкент молия институтининг иқтидорли талабалари институт шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Институтимизнинг 3 нафар талабалари республика фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг I даражали дипломи ва 3,0 млн.сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Улар билан танишинг:

1. Холиқов Ҳамидулла Вайдулла ўғли - “Молия ва кредит” фани бўйича талабаларнинг республика фан олимпиадаси якуний босқичи ғолиби, Молия факультетининг 4-курс, ММ-85 гуруҳи талабаси.

 

 

2. Хайруллаев Дониёрбек Фазлиддин ўғли - “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” фани бўйича талабаларнинг республика фан олимпиадаси якуний босқичида ғолиб, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультетининг 4-курс, ХБА-84и гуруҳи талабаси.

 

 

3. Махамаджонов Махамадали Музаффарович - “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт” фани бўйича талабаларнинг республика фан олимпиадаси якуний босқичи ғолиби, Банк иши факультетининг 3-курс, КБИ-40 гуруҳи талабаси.

 

 

Шунингдек, Банк иши факультети, 4-курс, КБИ-82 гуруҳ талабаси Зармасов Жаҳонгир Ўткир ўғли Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Банк иши” мутахассислик фани бўйича ўтказилган талабаларнинг республика фан олимпиадасида фахрли 2-ўринни эгаллади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг II даражали дипломи ва 2,0 млн.сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

 

 

Молия факультети, 2 курс, ММ-76и гуруҳи талабаси Хамраев Маъмур Рустам ўғли Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Инглиз тили” фани бўйича ўтказилган талабаларнинг республика фан олимпиадаси якуний босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг III даражали дипломи ва 1,0 млн.сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

 

 

ДИПЛОМ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ТАЛАБАЛАР!

БИЗ СИЗЛАР БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ!

 

18:59 / 2019-05-24
Success helper
Success warning