Битирувчилар салоҳияти ва сифатини оширишда амалий ёндашув ва янгича қадам

Битирувчилар салоҳияти ва сифатини оширишда амалий ёндашув ва янгича қадам

Хабар қилганимиздек, 2022-2023 ўқув йилида Тошкент молия институтини тамомлаётган магистратура битирувчиларининг диссертация ишлари ҳимоялари ноанъанавий тарзда илк бор ишлаб чиқариш объектларини ташкил этилмоқда.



Институт Ўқув ишлари бўйича проректори С.У.Меҳмонов мазкур ҳимоя жараёнларини бевосита кузатиш мақсадида “Orient finans“ ХАТБда ташкил этилган 70410402 — ”Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” мутахассислиги битирувчиларининг диссертация ҳимоялари жараёнларига ташриф буюрди.

 


 

 

 

 



Проректор аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йил битирувчиларимизнинг диссертация иши ҳимоялари бевосита ишлаб чиқариш объектларини ташкил этилаётгани, аввало, муҳтарам Президентимизнинг олий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, кадрлар салоҳияти ва сифатини оширишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда муҳим қадам эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, С.У.Меҳмонов “Orient finans“ ХАТБ раҳбарияти ва жамоасига битирувчиларимизнинг диссертация ишларини ҳимоя қилишларида яратиб берилган қулай шарт-шароит учун институт раҳбарияти ва ўзнинг самимий миннатдорчилигини билдириб ўтди.

15:38 / 2023-05-31
Success helper
Success warning