Мўйноқ туманида амалий тадбирлар бошланди

Мўйноқ туманида амалий тадбирлар бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 2022 йилнинг 25 февраль куни ўтказилган йиғилишнинг 16-сон баён 10-банди 3-хат бошида «Мўйноқ аэропортининг мунтазам ишлашини таъминлаш мақсадида туристлар мавсуми камайган вақтда ўқувчи талабалар ва корхоналар ходимлари ташрифини ташкил этиш»  белгиланган. Шунингдек,  жорий йил 11 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, мамлакатимиз бўйлаб 20 октябрдан 1 декабрга қадар кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

 

 

 

 

Белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, институт раҳбар-ходим, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларининг «Жонажон Ўзбекистон бўйлаб» шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани бўйлаб саёҳатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойҳаси доирасида дарахт экиш тадбирларига старт берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун, 9 ноябрь куни институт раҳбар-ходим, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари Мўйноқ шаҳрига етиб келди. Тадбирларнинг илк кунида талаба-ёшлар Мўйноқ шаҳри ҳамда қачонлардир балиқчилар макони бўлган –   ўз денгизини йўқотган кемалар қабристони билан яқиндан танишишди. Шунингдек, институт вакиллари томонидан “Aral tenizi tariyxi muzeyi”га экскурсия  ташкил этилди.

 

 

 

 

 

21:12 / 2022-11-09
Success helper
Success warning