Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ҳамда хавотирга берилмасликни сўради.

 

Пойтахт ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Шу муносабат билан фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва хавотирга берилмаслик сўралди. Таъкидланишича, барча ҳаракатлар шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида ўтказиляпти. 

 

Шунингдек, фуқаролардан оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳам сўралади. Ноқонуний митинг, йиғилиш ёки намойишларда қатнашишганлиги учун қонунда жавобгарлик белгиланган. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

10:12 / 2023-12-03
Success helper
Success warning