Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Тошкент молия институтига ташриф буюрди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Тошкент молия институтига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 8 июнь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент молия институтида қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан, олийгоҳда қуёш панельларидан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вазирга Тошкент молия институти асосий ўқув биноларига 550 kVt ва 2-сонли талабалар турар жойи биносига 200 кVt, жами 750 kVt қуёш панельлари ўрнатилганлиги билан боғлиқ тақдимот қилинди. Шунингдек, институт қошидаги академик лицей ҳудудида олиб борилаётган 200 Vt қуёш панельлари ўрнатиш ишлари ҳақида маълумот берилди. Академик лицей ҳудудида ўрнатилаётган қуёш панельлари жорий йилнинг июль ойига қадар якунига етказилиш кўзда тутилганлиги таъкидлаб ўтилди.






Шундан сўнг, вазир институт ўз маблағлари ҳисобидан олийгоҳнинг асосий ҳудудида бунёд этилган 1 200 ўринли ўқув биноси, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, мазкур бинодаги замонавий ахборот-ресурс маркази фаолиятини кўздан кечирди.



 

Шунингдек, талаба-ёшлар ва ходимларнинг ижодий салоҳиятини ошириш ҳамда креативлиликни ривожлантириш мақсадида институтда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси санʼат арбоби, профессор Ортиқали Қозоқовнинг ижодий кўргазмаси билан танишди.

 

17:23 / 2023-06-08
Success helper
Success warning