Театр куни: Тошкент молия институти вакиллари Ўзбек Миллий академик драма театрида “Кўнгил” спектакли намойишида иштирок этишди

Театр куни: Тошкент молия институти вакиллари Ўзбек Миллий академик драма театрида “Кўнгил” спектакли намойишида иштирок этишди

 

Маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр – бу ибратхонадир” деган эди. Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс.

 

 

Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.

 

 

 

Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

 

 

 

 

 

 

2023 йилнинг 22 декабрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида юртбошимиз “Маънавият бошқа соҳалардан олдинда юриши, янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак”, дея алоҳида таъкидлаб ўтди ҳамда давлат тасарруфидаги идора ва муассасаларда ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклифини илгари сурди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент молия институти жамоаси ҳам мазкур ташаббусга ҳамоҳанг тарзда 4 январь кунида Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлишди.

 

 

Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимлар Эркин Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган “Кўнгил” номли спектаклни томоша қилишди.

 

 

 

 

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев, Ўзбекистон халқ санъаткори Муқаддас Холиқова, Шаҳноза Ҳожимуродова, Ҳамза Ҳасанов, Ҳилола Тошмуҳамедова каби ўз касбининг усталари томонидан ижро этилган роллар орқали бугунги ҳаётимизнинг, инсон қадр-қиммати, оиладаги эътибор, меҳр-муҳаббат каби туйғулар томошабинларга моҳирона етказилди.

 

 

 

 

 

 

Мазкур саҳна асари томошабинлар кўнглидан жой олиш билан бирга, институт жамоасида ўзгача кўтаринки кайфият бағишлаганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари бундай амалий саъй-ҳаракатлар давомли ташкил этилиш режалаштирилганлигини алоҳида эътироф этиб ўтишди.

14:32 / 2024-01-05
Success helper
Success warning