Институт вакиллари Швейцариянинг етакчи олий таълим даргоҳларидан бирига ташриф буюрди

Институт вакиллари Швейцариянинг етакчи олий таълим даргоҳларидан бирига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси кўмагида Тошкент молия институтининг Илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректори Н.Обламурадов ва кафедра мудири Ж.Атаниязов Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган Женева халқаро институти (International institute in Geneva) га ташриф буюрди.

 

 

Ташриф давомида икки олийгоҳ ўртасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар малака ошириши, банк иши, молия ва суғурта иши каби йўналишларда ҳамкорликда қўшма дастурларни амалга ошириш, Женева ва Сюрих каби халқаро молиявий марказларда банк-молия соҳасининг ходимларини малакасини ошириш дастурларини йўлга қўйиш, халқаро илмий лойиҳа ва анжуманларни, молиявий технологиялардан (ФинТеч) фойдаланишга оид ўқув курсларини ташкил этиш ва шу каби бошқа масалаларни қамраб олган ҳамкорликни жорий қилиш борасида музокаралар олиб борилди.

13:39 / 2023-12-05
Success helper
Success warning