Тошкент молия институти билан Женева халқаро институти ўртасида халқаро ҳамкорлик янада кенгайтирилади
Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси кўмагида Тошкент молия институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Обламурадов ва кафедра мудири Ж.Атаниязов хизмат сафари юзасидан Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган Женева халқаро институти (International institute ин Генева) да бўлишди.
Хизмат сафари давомида икки олийгоҳ ўртасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар малака ошириши, банк иши, молия ва суғурта иши каби йўналишларда ҳамкорликда қўшма дастурларни амалга ошириш, Женева ва Цюрих каби халқаро молиявий марказларда банк-молия соҳасининг ходимларини малакасини ошириш дастурларини йўлга қўйиш, халқаро илмий лойиҳа ва анжуманларни, молиявий технологиялардан (ФинТеч) фойдаланишга оид ўқув курсларини ташкил этиш ва шу каби бошқа масалаларни қамраб олган ҳамкорликни жорий қилиш борасида музокаралар олиб борилди.