Таълимнинг амалий аҳамияти ва сифатини ошириш бўйича хорижлик профессордан мастер-класс

Таълимнинг амалий аҳамияти ва сифатини ошириш бўйича хорижлик профессордан мастер-класс

 

Институтнинг “Банк иши” кафедраси ташаббуси билан 2023 йил 7 июнь куни АҚШнинг Бостон шаҳридаги Суффолк университети кафедра мудири ва профессори Карлос Руфин томонидан “Cases and experiential learning in modern education” мавзусида мастер-класс ташкил этилади.








 

Мастер классда Банк иши факультети масъуллари, “Банк иши” ва “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди.











 

Профессор Карлос Руфин маъруза жараёнида, кейинги йилларда АҚШ ва Европанинг ривожланган мамлакатларида талабаларга таълим бериш жараёнида юз бераётган ўзгаришлар, унинг сифати ва амалий аҳамиятини оширишдаги долзарб масалалар бўйича атрофлича тўхталиб ўтди. Хусусан, кейс стадиялар ва муаммоли лойиҳлар, уларни тайёрлаш, таркиби ва уларга қўйилган талаблар ҳамда талабларнинг билимига таъсири ҳақида йиғилиш иштирокчиларига сўзлаб берди. Шунингдек, ушбу кейс стадиялар ва амалий лойиҳаларни қўллаш бўйича мастер класс иштирокчилари томонидан берган қатор саволларга жавоб берди ҳамда ўзининг тажрибалари билан ўртоқлашди.   

 

12:06 / 2023-06-08
Success helper
Success warning