“Аудит-2” номли дарслик тайёрланди

“Аудит-2” номли дарслик тайёрланди

 

Тошкент молия институтининг “Аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари И.Н.Қўзиев, А.З.Авлокулов, Ф.Ш.Очилов ва И.Х.Шеримбетов томонидан «Аудит-2» фанидан дарслик нашр этилди.

 

Дарслик 70410101-«Бухгалтерия ҳисоби» ва 70410102-«Аудит»  магистратура мутахассисликлари учун мўлжалланган ва замонавий меҳнат бозорининг талабларига асосланади. Дарслик мантиқан узвийликда тайёрланган ва “Аудит-2” фанини ўрганиш учун ўқув материалларининг жамланмасидан ашкил топган.

 

Дарслик аудит концепцияси ва уни тартибга солиш, аудитни режалаштириш ва рискни баҳолаш, ички назорат тизими, аудиторлик далиллар ҳамда аудиторлик текшируви якуни бўйича шарҳ ва хулоса тузиш каби мавзуларга бағишланган.

Дарслик маърузалар курси, назорат саволлари, ўз-ўзини текшириш тестлари, глоссарий ва адабиётлар рўйхатидан иборат.

 

Дарслик талабалар, мустақил изланувчилар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги амалиётчилар  учун мўлжалланган.

09:10 / 2024-01-19
Success helper
Success warning