“Иқтисодий хавфсизлик” номли дарслик тайёрланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси профессори Эргашев Эркин Ироқович хамда кафедра катта ўқитувчиси Умарова Малика Неъматжановна томонидан “Иқтисодий хавфсизлик” номли электрон дарслик нашр этилди.
Иқтисодий хавфсизлик бу мамлакат иқтисодиётининг асосий ҳимоя тизими бўлиб, бу тизим давлатни ташқи ва ички иқтисодий хавф-хатарларни кўра билиш ва шу хатарлардан ҳимояланиш йўлларини ўрганади. Иқтисодий хавфсизлик ривожланаётган ёки ривожланмаган, умуман давлатнинг қанақа ҳолатдалигига қарамасдан ҳар бир давлатнинг барқарорлиги, иқтисодий ўсишини ҳимоялаши учун энг муҳим тизим ҳисобланади. Иқтисодий хавфсизлик миллий иқтисодиёт даражасида макроиқтисодий категория ва муайян мамлакат миллий иқтисодиётини тавсифлайди, бозор тизимида хатар борлигидан ва бундан ҳатто миллий иқтисодиёт ҳам холи бўлмаслигини, ундан сақланиш зарурлигини билдиради.
Электрон дарслик Иқтисодий хавфсизлик таълим йўналиши талабалари, магистрантлар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва иқтисодиёт илмига қизиқувчилар учун мўлжаланган.