PhD-Г.Таженова-25.12.2020
2020 йил 25 декабрь соат 16-00 да Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.17.01 рақамли Илмий кенгашда 08.00.07 - “Мoлия, пул муoмaлaси вa крeдит” ихтисослигида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Таженова Гулбахор Есбосыновнанинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ҳимояси бўлиб ўтади. Диссертация ҳимояси ZOOM дастури орқали бўлиб ўтади.