PhD Артиков Неъматулла Абдусаламович 07.01.2022
2022 йил 7 январь соат 14-00 да Тошкент молия институти Оби-ҳаёт биносининг 4-қават анжуманлар залида Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.17.01 рақамли Илмий кенгаш мажлисида 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Артиков Неъматулла Абдусаламовичнинг “Ўзбекистонда самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантириш йўналишлари” мавзусидаги диссертация ҳимояси бўлиб ўтади.