«Раҳбар имижи ва уни бошқариш» дарслиги чоп этилди
Тошкент молия институти «Менежмент ва маркетинг» кафедраси профессорлари Т.Тешабаэв, Э. Набиев, Ш.Аллаяров ҳаммуаллифлигида «Раҳбар имижи ва уни бошқариш» дарслиги чоп этилди.
Дарсликда Раҳбар имижи ва уни бошқариш фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, ўрганиш усуллари, раҳбар ахлоқи, раҳбар имижи ва бошқарув маданиятида вужудга келадиган шахслараро муносабатларни назарий ва амалий жиҳатлари ва уни ташкил қилишнинг хусусиятлари ёритилган. Мазкур дарслик бошқарув илмининг ривожланиш концепцияси, раҳбар ахлоқи ва бошқарув маданияти, раҳбар ахлоқига қўйилган талаблар ҳамда бошқарув маданиятини шакллантириш хусусиятлари, раҳбар имижининг замонавий қиёфасини шакллантириш, муваффақиятли раҳбарларга хос бўлган сифатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган. Дарсликда раҳбарнинг иш услуби, турлари ва уларнинг имижни шакллантиришдаги ўрни, раҳбар мулоқот самарадорлигини тавсифловчи сифат кўрсаткичлари, раҳбарнинг мулоқот самарадорлиги, раҳбарлик ва лидерликнинг ўзига хос хусусиятлари, бошқарув психологияси бўйича назарий маълумотлар баён этилган.
Дарслик олий ўқув юртларининг Менежмент магистратура мутахассисликлари талабаларига, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.