“Фалсафа” электрон дарслик нашр этилди

“Фалсафа” электрон дарслик нашр этилди

“Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Султанова Азиза Рихсивоевна ва Окюлов Хасан Оманбаевичлар томонидан “Фалсафа” электрон дарслик нашр этилди.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 йил 15 мартдаги 64-сонли буйруғига асосан № 64-07 рақамли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси берилди.

 

 

Электрон дасрликда фалсафа дунё халқларининг интеллектуал муваффақияти бўлиб, у дунё халқлари, олиму-фузалолари томонидан яратилган ва ривожлантирилган. Фалсафа фанини ривожланишига мамлакатимиз ҳудудида яшаб, ижод қилиб ўтган алломалар ва ҳозирги даврда яшаб ижод қилаётган зиёлиларнинг ҳам хизмати катта. Фалсафада ушбу қарашларни ўрганиш, уларнинг нодир фикрларидан хулосалар чиқариб, миллийликни унутмаслик ва мустақиллик мафкураси асосида фалсафий мушоҳада юргизиш ёшларимиз учун, айниқса, долзарб мавзулиги таҳлили ёритилган. Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан маъқулланган дастур мазмунини назарда тутган ҳолда тайёрланган ва дастурда кўрсатилган барча мавзулар қамраб олинган бўлиб, талабалар учун долзарб бўлган муаммолар ва фалсафий мавзуларга эътибор қаратилган.

 

Электрон дарслик маърузалар курси, тақдимотлар, назорат саволлари, таянч тушунчалар, мустақил таълим, глоссарий, кейслар, тест, гувохномадан иборат тарзда тайёрланган.

 

Электрон дарслик талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.

15:45 / 2024-03-30
Success helper
Success warning