«Ички аудит» номли ўқув қўлланма тайёрланди

«Ички аудит» номли ўқув қўлланма тайёрланди

 

Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари А.З.Авлокулов ва Ф.Ш.Очилов томонидан тайёрланган «Ички аудит» номли ўқув қўлланма нашр этилди.

 

 

Олий таълим муассасаларида талабларнинг билим даражасини мустаҳкамлаш, уларнинг мустақил ишлаш даражасини оширишда амалий машғулот дарсларининг ўқув-услубий таъминоти сифатини ошириш муҳим ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда муаллифлар томонидан «Ички аудит» номли ўқув қўлланма нашр этилди. Мазкур ўқув қўлланма 70410102-«Аудит (тармоқлар ва соҳалар бўйича)» магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у «Ички аудит» фани ўқув дастури асосида тайёрланган.

 

Ўқув қўлланмада молиявий назорат тизимида ички аудитнинг тутган ўрни ва аҳамияти, ички аудитнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари, ички аудит хизматини ташкил этиш, ички аудитни режалаштириш, ички аудит усуллари, бизнес-жараёнлар ва рисклар ички аудити, ички аудитнинг якуний босқичи каби мавзулар ёритилган.

 

«Ички аудит» номли ўқув қўлланма мавзу бўйича масалалар, назорат саволлари, тест материаллари, глоссарий, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, профессор-ўқитувчиларга амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.

 

 

09:05 / 2024-01-19
Success helper
Success warning